Суғурта ташкилотларига жарима санкциялари қўлланилди

    Қонунчиликка амал қилишда камчиликка йўл қўйган суғурта ташкилотларига 254,5 млн сўм миқдорида жарима солинди.

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, санкциялар “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган суғурта бозорини назорат қилиш бўйича вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида қўлланилган.

    Жумладан, суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланиб, бунинг натижасида 254,5 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

    Жарима санкциялари "EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚKга 22,5 млн сўм, “EUROASIA LIFE INSURANCE” АЖга 17,5 млн сўм, “DD GENERAL INSURANCE” AЖга 34,0 млн сўм, “SHARQ-SUG’URTA” АЖга 22,5 млн сўм, “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” AЖга 35,0 млн сўм, “UNIPOLIS” АЖга 24,0 млн сўм, “KAPITAL SUG’URTA” AЖга 22,5 млн сўм ва “OMAD SUG’URTA” АЖ 76,5 млн сўм қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates