Алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради.
Кўпчилик келаси йилдан мажбурий автосуғуртанинг қимматлашиши ҳақида эшитган. Бу ўзгаришлар ҳайдовчиларни ҳимоялашни кучайтириш ва йўлларда хавфсизликни оширишга қаратилган.
2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини амалдаги 40 млн сўмдан 80 млн сўмгача оширилади.
Қонунчиликда қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли зарар етган ҳолларда зарарнинг ўрнини қоплашнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда.
“Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3601, 20.01.2025 й.)
Ҳукумат қарори (373-сон, 02.07.2024 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта тарифларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифларни қабул қилаётганини маълум қилди.
“Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-108-сон, 01.03.2024 й.) қабул қилинди
Суғурта иқтисодиёт барқарорлиги ҳамда аҳоли ижтимоий ҳимоясининг муҳим шартидир. Иқтисодиётни диверсификация қилиш ва барқарорлигини таъминлашда унинг аҳамияти юқори. Ўзбекистонда ҳам суғурта соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг суғурта бозорида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қисмининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.