Сурхондарёда ҳарбий хизматчи вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда Термизда ҳарбий хизматни ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳодиса юзасидан Мудофаа вазирлиги маълумот берди.

    Таъкидланишича, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиги бўйича шикоят қилгани сабабли 11 ноябрь куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган.

    Тиббий текширувлар натижасида бемор К.Қ. “юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли хосила, икки томонлама гидроторакс” аниқланган. 14 ноябрь куни бемор шошилинч равишда “American Hospital” клиникасида кардиохирург консултациясига олиб борилган.

    Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпитал мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилган.

    "Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган. Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган, дейилади", хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates