Сурхондарёда телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Саноат 28 декабр 2020 1030

    2021 йилда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жами 120 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

    Бунинг натижасида йилига 2,3 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 250 млн. доллар қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади. 25 мингта янги иш ўрни яратилади.

    Жумладан, эркин иқтисодий зона ҳудудида “Термиз концелярия моллари” МЧЖ томонидан қиймати 63 млрд. сўмга тенг бўлган йиллик 15 минг дона телевизор, “Инденим текстиль” МЧЖ томонидан қиймати 84 млрд. сўмга тенг бўлган тайёр тўқимачилик, “АЗИЯ ЭЛЕКТРОН” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 142 млрд. сўм бўлган сув диспенсерлари ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates