Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг «Two vision» компанияси вакиллари «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига (ЭИЗ) ташриф буюриб, ушбу муассаса директори билан учрашди.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди.
Инвесторларга эркин иқтисодий зоналар учун белгиланган барча солиқ ва божхона имтиёзлари берилади.
Қоракўл туманида яна бир йирик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Кипр Республикасининг «Semanti Limited» компанияси ҳамда Қоракўл эркин иқтисодий зонаси ўртасида келишув меморандуми имзоланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларга тенг.
Бухоро вилоятида янги “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) қурилади. Эркин иқтисодий зонада МТО технологияси асосида қурилаётган газ-кимё мажмуасига (ГҲК) асос солинади.
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “AДМ Жиззах” масъулияти чекланган жамиятида автомобилларни йирик узелли йиғиш ташкил этилди. Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, шу йил март ойида ишга туширилди.
Учкўприк туманида “Bars expo trade” масъулияти чекланган жамиятига қарашли чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қўшма корхона ўз фаолиятини бошлади.
Бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мавзу юзасидан кенг ахборот берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.