Беш миллион сўмга дарахт сотмоқчи бўлганлар 550 миллион сўм тўлайдиган бўлди

    Яшил сайёра 10 июн 2023 1855

    Кўп йиллик ноёб дарахт турларига кирувчи 8 туп элдор қарағай дарахтларини таг қисми билан кесиб олган.

    Олтинсой тумани «Яккатут» маҳалласида жойлашган «Ўткир Тош Жилоси» фермер хўжалиги ер майдони кўздан кечирилди.

    Ўрганиш жараёнида, ушбу фермер хўжалиги раҳбари Ў. Т фуқаро А.М воситачилигида фермер хўжалиги ер майдонида ўсиб турган кўп йиллик 8 туп элдор қарағайи дарахтларини туманнинг «Миршоди» маҳалласида яшовчи фуқаро А.С.га 5 миллион сўмга баҳолаб сотгани аниқланди.

    Фуқароларнинг ўзаро келишувига асосан А.С ўсувчанлигини йўқотмаган кўп йиллик ноёб дарахт турларига кирувчи 8 туп элдор қарағай дарахтларини таг қисми билан кесиб олганлиги ойдинлашди.

    Фуқаролар бу ҳаракати билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасининг талабини бузган.

    Тўпланган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинганда, табиатга жами 551 100 000 (беш юз эллик бир миллион юз минг) сўм зарар етказилган.

    Аниқланган ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates