Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари ҳолатни ўрганганини маълум қилди.
"Тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланди", — дейилади хабарда.
Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан ўз назоратига олди, атроф-муҳитга зарар етказган айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилиши маълум бўлди.
Шунингдек, келгусида шаҳар ҳудудида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борилиши таъкидланди.
Маълумотларга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.
Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.








