Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди

    Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябрь куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инспекцияси томонидан ўрганилди.

    Ўрганишда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобиль йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевелник) кесиб кетилганлиги аниқланди, — дея хабар беради Экология, атроф–муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг телеграм саҳифасида.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда кесиб ташланган.

    "Бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади", — деб ёзади у.

    Шу йилнинг 25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда.

    Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

    Айни вақтда прокуратура органларининг бу масалада холис ва қонуний кўмаги керак. Чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида ушбу ҳолат бўйича тезкор чора кўриш учун ўрганиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилмаган. Шу боис, ҳолат Экология вазирлиги назоратида ўрганилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates