Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳолат экологик қонун бузилишларини олдини олиш мақсадида инспекторлар томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб олиб борилаётган тунги ва кундузги назорат рейд тадбирлари натижасида аниқланган.
Қайд этилишича, Олот тумани Қиртай маҳалласида фуқаро Ж.Т. 24 туп жийда дарахтини ўзбошимчалик билан экскаватор ёрдамида қўпориб ташлаган. Ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 189 520 000 сўм зарар етган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан бирламчи хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.








