Сурхондарёнинг 10 туманида in vitro лабораториялари ташкил қилинади

    Ҳукумат 17 ноябр 2023 1050

    Вилоятнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлари таҳлил қилинар экан, Сурхондарё ўзининг табиий тупроқ-иқлим шароити билан эртаки маҳсулотларни етиштиришда биринчи ўринда бўлиши кераклиги таъкидланди.

    Лекин, ҳосилдорлиги юқори уруғ ва кўчат билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 10 та туманда in vitro лабораторияларини ташкил қилиш топширилди.

    Келгуси йилда дала четларида 100 та мини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда 70 та кичик совуткичлар ўрнатилади. Бунинг учун ерлар деҳқонларга текин берилади.

    100 минг гектарда ихчам парниклар ташкил қилиб, барра пиёз, брокколи, розмарин, руккола, тимьян, қизил райҳон, ялпиз каби экспортбоп экинлар етиштириш мумкинлиги таъкидланди.

    Термиз агро-технология институтида Италиянинг Тушиа университети, “Сиви Италия” уюшмаси билан Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро марказини ташкил қилиш топширилди. Унда афғон шамоли ва қурғоқчиликка чидамли навлар яратилади, in vitro лабораторияси ва IT инкубатор маркази, 20 та иссиқхона ва тажриба-синов участкалари иш бошлайди.

    Мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати Ангор, Бойсун, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва Термиз туманларида 5 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

    Шу муносабат билан мутасаддиларга Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсойда 6 та сақлаш, қуритиш, саралаш ва ташиш марказини барпо қилиш, Термиз туманида Корея билан бирга 50 миллион долларлик логистика хабини ишга тушириш топширилди.

    Келгуси йилдан Сурхондарё озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизими жорий этилади. Бунда қўшни давлатларга ташиш харажатлари ҳам қоплаб берилади, экспорт товарлари рўйхатига карам, пиёз, қизил лавлаги, ловия, мош ҳам киритилади. Бу – қўшимча 150 миллион долларлик экспорт дегани.

    Ингичка толали ғўза 15 фоизгача кам сув талаб қилади, тола чиқими 10 фоиз кам ва 12-15 кун эрта пишади.

    Шу муносабат билан ингичка толали пахтани қайта ишлашни 30 фоизга етказиш, ингичка толали ғўза навларини яратишда молекуляр генетика ва селекция бўйича қўшма лойиҳа ва замонавий лаборатория ташкил этиш, тупроқ-иқлим шароитига мос ингичка толали ғўза навлари майдонини 50 минг гектаргача кенгайтиришга топшириқ берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates