Сув хўжалигини ривожлантиришнинг тўрт йиллик дастури тасдиқланди

    Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарор билан тасдиқланган дастурнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари:

    • ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;
    • Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги насос станцияларининг эскирган 562 та насос ва 578 та электр двигателини замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, уларнинг йиллик электр энергияси сарфини 6,8 млрд кВт/соатдан 6,2 млрд кВт/соатгача камайтириш;
    • сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача камайтириш;
    • 2025 йилда тажриба тариқасида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 15 та насос станциясида муқобил энергия манбалари ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кабилардан иборат.

    Шунингдек,

    • сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини 2,1 миллион гектардан 3,5 миллион гектарга, шундан томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган майдонлар ҳажмини 560 минг гектардан 853 минг гектарга етказиш;
    • шўрланган майдонлар ҳажмини 1 898 минг гектардан 1 732 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган майдонлар ҳажмини 578 минг гектардан 460 минг гектарга қисқартириш;
    • сизот сувлари сатҳи муаммоли ҳолатда (0–2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари ҳажмини 893 минг гектардан 775 минг гектарга камайтириш;
    • ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан жами 67 минг гектар суғориладиган ер майдонини қайта фойдаланишга киритиш вазифалари ҳам дастурда белгиланган.

    Қарорга биноан, республикада сув сарфи ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида муҳим сув хўжалиги объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади. Бунда 2025–2026 йилларда давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратувчи камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмаси ўрнатилади ҳамда марказлашган маълумотлар базасига интеграция қилинади.

    12 080 та мелиоратив кузатув қудуғида рақамли технологиялар асосида сув сарфи ҳисоби мониторинги йўлга қўйилади ва тизимдаги 1 750 та насос агрегатининг сув сарфи ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилинади.

    12 та йирик сув хўжалиги объектини рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик шартларида сув хўжалиги объектларини хусусий сектор бошқарувига бериш орқали хусусий шерикликка берилган объектларда харажатларни 15 фоизга камайтириш чоралари кўрилади.

    Қарор билан Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби ҳамда кенгашнинг асосий вазифалари тасдиқланди.

    Сув хўжалиги вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар:

    • Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2026–2028 йилларда камида 20 тадан насос станциясига муқобил энергия манбалари қурилмаларини (қуёш панеллари) ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

    Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги ҳар чоракда Дастурнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига ахборот бериб боради. Мазкур ахборот кенг жамоатчилик учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

    Дастурдан кутилаётган натижа:

    • бетон қопламали каналлар улуши 39 фоиздан 47 фоизгача оширилади, бунда бетон қопламали каналлар узунлиги 13,5 минг километргача етказилади;
    • ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,67 дан 0,75 гача оширилади;
    • мелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали жами шўрланган майдонлар 1 898 минг гектардан 1 732 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 578 минг гектардан 460 минг гектарга қисқартирилади.
    • Кўрилган чора-тадбирлар натижасида республикада жорий йилда – 10 млрд куб метр, 2026 йилда – 12 млрд куб метр, 2027 йилда – 13 млрд куб метр, 2028 йилда – 14 млрд куб метр сув иқтисод қилинади.
    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates