“Тадбиркор” 26 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланди

    Хавфсизлик 2 июл 2022 1998

    Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбирини ўтказди.

    Тадбир давомида “Абдуллох Агро Файз” МЧЖга қарашли Тошкент тумани, “Чувалачи” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхона ва паррандачилик цехи кўздан кечирилганида, ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан газ ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда 2 дона оҳак пишириш хумдонида 21 та қўлбола газ ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

    Газтаъминот корхонаси мутахассислари томонидан ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 226 млн 661 минг сўмни ёки 26 мингта хонадонни бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газ талон-тарож қилингани маълум бўлди.

    “Ўзнефтгазинспекция” Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates