Тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда

    Ҳар йили 20 август – тадбиркорлар куни арафасида Президентимизнинг юртимиз ишбилармонлари, бизнес соҳа вакиллари билан ўтказадиган очиқ мулоқоти дунё амалиётида ўхшаши йўқ, ўзига хос анъанага айланган.

    Бу йил илк бор Қорақалпоғистонда бўлиб ўтиши кутилаётган очиқ мулоқот олдидан турли соҳа масъуллари тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тингламоқда, дея хабар беради Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати.

    Инспекция бошлиғи ўринбосари С.Ниёзов Андижон вилоятида фаолият юритаётган корхоналар фаолияти, уларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

    Ташриф давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, лабораториялар имкониятлари, маҳсулот сифати ва уни ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, корхоналар раҳбарлари стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида янги қабул қилинган қонун, қарорлар ва техник регламентлар талаблари билан таништирилди. Ташриф якунига кўра, берилган таклиф ва саволлар ечими юзасидан соҳа масъулларига топшириқлар берилди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates