Тадбиркорлар электр ва газга ноқонуний уланиб, давлатга жами 5,6 млрд сўм зарар етказди

    Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вилоятда энергия ресурсларидан қонуний ва мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказилаётган тадбирларда электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олганлар аниқланмоқда.

    Хусусан, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласида фуқаро Г.Ж. раҳбарлигида чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “М.Қ.Б” МЧЖга қарашли цех электр энергияси тармоғига ноқонуний равишда улангани маълум бўлди. Тадбиркор бу ҳаракати орқали давлат бюджетига 3,2 миллиард сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди.

    ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида 1993 йилда Пахтачи туманида туғилган Ш.Ж. ўзи раҳбарлик қилаётган “Ж.М.Т.” МЧЖ биносига 800 хонадонни табиий газ билан таъминлаб келаётган “Жаҳонобод-Миркан” табиий газ тармоғидан ноқонуний тарзда тармоқ тортиб келган.

    У ўғирганлан газ орқали 4 та йирик хумдонда оҳак маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган. Ҳисоб-китобларга кўра, Ш.Ж. томонидан давлат бюджетига жами 2,4 миллиард сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates