Тадбиркорлар учун давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

    Долзарб 12 ноябр 2021 2210

    Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Лойиҳага мувофиқ мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 5 нафардан вакилларига ҳар йили “Тадбиркорлар куни” арафасида топширилади.

    Мукофот бизнес ва жамият ҳаётида юқори натижаларга эришиб келаётган тадбиркорларга тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

    Мукофотга талабгорлар бўйича таклифлар Президент ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссияга вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари таклифларига кўра Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида киритилади. Комиссия томонидан кўриб чиқилгандан кейин таклифлар Президентга киритилади.

    Мукофот билан такдирланган бизнес вакилларига БҲМнинг 100 баравари микдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти берилади.

    Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates