Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади

    Бизнес 29 сентябр 2025 1369

    Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ–176-сон, 26.09.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан 4 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.

    Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан Компания томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:

    • тадбиркорларни “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;
    • кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 млн сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:
    • ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;
    • камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган тадбиркорларининг 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.

    Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан Компания томонидан қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгиланди, жумладан:

    • йирик тадбиркорларга 10 млрд сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;
    • аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача оширган ҳолда;
    • 2026 йил 1 январдан олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорларга ажратилган кредитларнинг мос равишда 1,5 млрд сўмгача ва 5 млрд сўмгача бўлган қисмини Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этилади.

    Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари тадбиркорларда банд бўлган ходимларнинг камида:

    • 5 нафарини ташкил қилганда – 2 фоизгача;
    • 10 нафарини ташкил қилганда – 4 фоизгача;
    • 20 нафарини ташкил қилганда – 6 фоизгача миқдорда қайта молиялаштирилади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates