“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га қўшимча вазифалар юклатилди

    Бизнес 9 сентябр 2024 996

    “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га қўшиб борилади.

    Президент қарори билан дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашда, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади.

    2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади. “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га қуйидаги вазифалар юклатилди:

    • қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш;
    • республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;
    • микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфел кафилликлар тақдим этиш.

    “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га қўшиб борилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates