Таэквондочиларимиз бугунги жангларни омадли бошлади

    Бугун Озарбайжон мезбонлик қилаётган таэквондо ВТ бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида эркаклар ва аёллар ўртасида енгил вазн тоифаларидаги беллашувлар бўлиб ўтяпти.

    Спортчиларимиз кунни ажойиб ғалабалар билан бошлади. Жумладан, -46 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган таэквондочимиз Зуҳра Тожиматова биринчи босқичда марокашлик Нежа Эласал устидан ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди. Иккинчи босқичда ҳамюртимизга лесотолик Мишель Тау рақиблик қилади.

    -54 килограмм вазн тоифасида жанг қилаётган Омонжон Отажонов эса илк босқичда колумбиялик Браян Гарридони мусобақадан чиқариб юборди. Энди у иккинчи даврада озарбайжонлик Сайяд Дадашов билан жанг қилади.