Таиланд 9 январдан сайёҳлар учун қоидаларни кучайтиради

    Бугундан Таиландга ташриф буюраётган сайёҳлардан коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати талаб қилинади.

    "2023 йил 9 январдан бошлаб 18 ёшдан ошган йўловчилар ЖССТ ва Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган CОVIDга қарши ҳар қандай вакцина билан эмланганлик сертификатини ёки CОVID-19 дан тузалганлик гувоҳномасини тақдим этишлари шарт. Икки дозали вакцина билан эмланганда иккинчи компонент жўнашдан камида 14 кун олдин олиниши керак", дейилади хабарда.

    Тиббий сабабларга кўра, эмлаш тақиқланган йўловчилар тегишли маълумотномани тақдим этишлари кераклиги қўшимча қилинади. Таиландда бўлган вақт давомида сайёҳда CОVID-19 даволаш учун тиббий суғурта ҳам бўлиши керак.

    "Ушбу қоидалар 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас", деб қўшимча қилинади хабарда.

    Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, янги қоидалар 9 январь соат 1:00 дан кучга киради, улар 31 январь соат 16:59 гача амал қилади. Қоидаларга кўра, сайёҳлар киришда эмлаш гувоҳномаси ўрнига жўнашдан 180 кун олдин олинган соғайиб кетганлиги ҳақидаги гувоҳномани кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, қоидалари коронавирус билан касалланган тақдирда мамлакатга қайтишга рухсат бермайдиган мамлакатлардан келган сайёҳлар Таиланддаги барча дам олиш даври ва қўшимча 7 кунни қамраб оладиган суғуртага эга бўлиши керак. Шунингдек, йўловчиларнинг 5 фоизи етиб келгандан сўнг ПЦР тестидан ўтказилади.

    Шу билан бирга, Таиланд орқали бошқа мамлакатларга йўл олган транзит йўловчиларга эмлаш сертификати керак бўлмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates