Таълим тизимидаги муаммолар муҳокама қилинди

    Учрашувдан сўнг институтда таҳсил олувчи магистрантлар иштирокида “Таълим жараёнидаги муаммолар” мавзусида суҳбат дарси бўлиб ўтди.

    Тошкентдаги Webster университети профессори Басиёр Родней ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов ўртасида расмий учрашув ташкил этилди.

    Учрашув чоғида таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада ҳалигача долзарб муаммо бўлиб турган жиҳатлар ва уларга ечим топиш, ҳамкорликда ўқув дарсликлари ва адабиётлар яратиш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар тажрибасини оширишда инновацион ва педагогик технологияларнинг ўрни каби мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилди.

    Учрашувдан сўнг институтда таҳсил олувчи магистрантлар иштирокида “Таълим жараёнидаги муаммолар” мавзусида суҳбат дарси бўлиб ўтди. Дарс жараёни қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Жараён сўнгида келгусида суҳбат дарсларини мунтазам ташкил этишга келишилди, дея хабар беради Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот хизмати.