Жумладан, мурожаатда қурилиш ташкилоти — “Golden House Property Group” МЧЖ истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мижозлар ушбу компания фаолиятидан норозилик билдириб расмий идоралар ёки ОАВга мурожаат қилган тақдирда ҳам уларга нисбатан жарима қўлланиши белгилангани қайд этилган.
Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар олиб борилиб, “Golden House” компанияси улуш киритиш асосида кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш шартномаларида айнан шундай тартиб жорий этгани аниқланди. Бу эса истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шарт ҳисобланади.
Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4, 6, 21 ва 23-моддалари талабларига асосан, компанияга қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича расмий кўрсатма берди.
Эслатма: “Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талабларига қатъий риоя этиши шарт.








