1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарз тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига тадбиркорлар томонидан табиий газ учун нотўғри ҳисобланган қарзлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Xусусан, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга асоссиз қарздорлик белгиланган.

    Ўрганишларда мазкур МЧЖнинг абонент картасига амалда сарфланмаган табиий газ ҳажмлари киритиш орқали ундирилган 726 млн 314 минг сўм маблағ асоссиз экани аниқланиб, тадбиркор фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Махсус комиссия томонидан газ таъминоти корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.

    Xудди шу каби, Жиззах шаҳридаги “Sofitel” МЧЖ шаклидаги Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг ҳам мурожаати ўрганиб чиқилди.

    “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан асоссиз равишда белгиланган тарифни 2 баравари қўлланилиши натижасида 1 млрд 107 млн 914 минг сўм нотўғри ҳисоблангани аниқланди. Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилган ва мазкур маблағларни қўшма корхона фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, кўрсатма берилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates