Танзила Нарбаева «БМТ-Аёллар» тузилмаси минтақавий директори Алия Эл-Яссир билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 14 октябр 2021 770

    Жорий йил 13-15 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган учинчи Евроосиё аёллар форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти раиси Танзила Нарбаева «Аёллар тадбиркорлиги ақлли иқтисодиётнинг пойдевори сифатида: барқарор ва тенг ечим» деб номланган сессияда иштирок этяпти.

    Форум доирасида Танзила Нарбаеванинг «БМТ-Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Алия Эл-Яссир билан учрашуви бўлиб ўтди.
    Унда томонлар Ўзбекистон билан гендер бўйича, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
    Танзила Нарбаева Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ютуқлари ҳақида сўзлаб, «БМТ-Аёллар» тузилмаси билан ҳамкорлик ўтган йили мулоқот йўлга қўйилиши билан мунтазамлик касб этганини таъкидлади.
    Ўз навбатида, Алия Эл-Яссир Сенат Раислиги раҳбарлигида Мулоқотда превентив дипломатия ва аёллар тадбиркорлиги соҳасида минтақадаги хотин-қизлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    «БМТ-Аёллар» тузилмаси минтақавий директори Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни олқишлашини таъкидлаб, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган ишлар қўллаб-қувватланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда Ўзбекистон гендер тенглик бўйича энг илғор ва бу йўналишда намунали мамлакат ҳисобланади.
    У шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Мулоқотнинг якуний мажлисида иштирок этишини тасдиқлади. Шунингдек, «БМТ-Аёллар» тузилмасининг янги ижрочи директори Сима Сами Бахуснинг келгуси йилда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates