Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистон 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди

    Республикамизнинг барча ҳудудларида «World Cleanup Day» («Бутунжаҳон Тозалик Куни») муносабати билан «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан «Cоcа-cола» ва «Yandex Узбекистан» компаниялари ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамкорлигида ўтказилган халқаро акция давомида ҳудудлар жами 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди.

    Маълумот учун, «World Cleanup Day» 2018 йилдан бери ўтказилади. Унда шу пайтга қадар 211 давлатдан 114 млн киши иштирок этган. Ҳар йили дунё бўйлаб кенг нишонланадиган ушбу эко-санада Ўзбекистонда ҳам соҳа ходимлари, эко-фаоллар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида плоггинг акциялари ўтказиб келинмоқда. Бу эко-табдирлар орқали аҳоли гавжум ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш анъанага айланган.

    Акция давомида вазирлик ва агентлик мутасаддилари, секторлар масъуллари, Тошкент вилояти ва шаҳри бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлар вакиллари, ёшлар, эко-фаоллар, оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент денгизи соҳилидаги белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалашди.

    Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов эса чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг нобуд бўлиши ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлаётганлигини қайд этди.

    «Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда бир кунда 19-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлмоқда. Чиқиндилар турли хил металлар, шиша идишлар, қоғоз, пластик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат. Биргина 2024 йилда республикада йиғилган жами 14 млн тонна чиқиндиларнинг фақат 5,2 фоизи қайта ишланган», — дея таъкидлади у.

    Плоггинг давомида Тошкент денгизи соҳили бўйида 962 кг чиқинди йиғилди. 200 кг пластик идиш қайта ишлаш учун юборилди. Якунда Ўрмон хўжалиги агентлиги жамоаси 1-ўринни (223 кг чиқинди), «Ёш экологлар жамоаси» 2-ўринни (175 кг чиқинди) ва Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» корхонаси жамоаси 3-ўринни (155 кг чиқинди) эгаллади.

    Бундан ташқари, ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлашга доир суратлар чизилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар, фаол иштирокчилар ҳамда ҳамкор ташкилотлар муносиб тақдирланди.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтган йили "World cleanup day" халқаро эко-акцияси доирасида ҳудудлар жами 36,5 тонна чиқиндидан тозаланган.

    Бу каби тадбирлар ҳар биримизда табиатга дахлдорлик ҳиссини уйғотиб, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтиш орқали чиқиндини айланма иқтисодиётнинг муҳим бўлагига айлантиришга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates