Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.
«Дарахтлар реестри» лойиҳаси «Замин» халқаро жамоат фонди томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мақсад пойтахтдаги дарахтларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон маълумотлар базасини яратишдир.
Яшил майдонларнинг рақамли харитаси шаҳар аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш ва Тошкентнинг табиий муҳитини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шаҳарсозлик, экишни режалаштириш ва яшил кўчатларни парваришлаш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда самарали воситага айланиши лозим.








