Фарғонада типратикан ва илондан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди

    Ижтимоий тармоқларда илондан шўрва тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди.

    Ҳолат Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ҳамда 1-минтақавий ППХ ходимлари томонидан ўрганилди.

    Ўрганиш натижасида Олтиариқ туманининг «Зилҳа» МФЙ ҳамда Бувайда туманининг «Бостон буво» МФЙ ҳудудларидаги қум барханларида ҳуқуқбузар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates