"Ташаббусли бюджет" ғолибларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

    "Ташаббусли бюджет"нинг бу йилги мавсуми 4 босқичда ўтказилиши ва ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Ишонқулов АОКАда бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.

    Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азимжон Ҳасанов ва мазкур бўлим бош мутахассиси Ҳабибулла Ҳамидов "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йилги II мавсуми учун ажратилган маблағлар, илгари сурилган лойиҳалар ва овоз бериш жараёни ҳақида атрофлича маълумот берди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳрух Ишонқулов қайд этганидек, "Ташаббусли бюджет" жараёнини ташкил этишда фуқароларнинг фаоллиги ушбу лойиҳанинг янада аҳамиятли эканини кўрсатмоқда.

    –Ушбу мавсумда фуқаролар томонидан 27 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилган. Шундан 23 мингдан ортиқ қисми ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ танлаб олинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Жорий мавсумнинг аввалги мавсумлардан фарқли тарафи шундаки, эндиликда «Ташаббусли бюджет» жараёнлари 4 босқичда ўтказилади. Яъни, 6-26 июль кунлари таклиф киритиш босқичи, 26 июлдан 15 августга қадар модерация босқичи, 15–22 август кунлари саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи ва 22 августдан 1 сентябрга қадар саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилиши режалаштирилган. Ҳаммамизга маълумки, 2024 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 1-мавсумидан бошлаб "Бир фуқаро – бир овоз" тамойили жорий этилган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг овоз беришда бир маротаба иштирокини ифода этади, – деди Ш.Ишонқулов.

    Таъкидлаш керакки, "Ташаббусли бюджет" жараёни йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Бунда бевосита кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклифлар муҳим аҳамият касб этяпти. Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азимжон Ҳасанов бу борадаги ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, тадбирда ҳар бир ғолиб лойиҳалар ижроси ишчи комиссия томонидан ҳар ой жойига чиққан ҳолда ўрганилиши ва унинг натижалари юзасидан фотоматериаллар "Очиқ бюджет" порталидаги "Сайёр-мониторинг" бўлимида акс эттирилиши каби қатор тартиб-тамойиллар ҳақида ҳам сўз юритилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates