"Ташаббусли бюджет": киритилаётган ўзгартиришлар аҳоли фойдаси учун

    Бугун ҳеч бир иккиланишсиз айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси қисқа вақт ичида кенг жамоатчиликнинг бирлашувига сабаб бўлди. Фуқароларнинг молиявий саводхонлиги ошиб, бюджет маблағлари сарфланишида иштирок этишлари учун имкон берадиган давлат ва жамият ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарувчи ижтимоий лойиҳага айланиб улгурди.

    Таҳлилларнинг коʻрсатишича, 2023-йилда оʻтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида республикамиз боʻйича фуқаролар томонидан 105 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилди. Келиб тушган лойиҳалар саралаш босқичидан оʻтказилиб, жамоат манфаатларига хизмат қилувчи 67,1 мингта лойиҳа овоз бериш жараёнларига оʻтказилди ва уларни ёқлаб фуқаролар томонидан 34 миллиондан ортиқ овоз берилиб 4 триллион 307 миллиард соʻмлик жами 4 177 та таклиф гʻолиб деб топилди. Бунда республикамиздаги 9 444 та маҳалланинг деярли барчаси оʻз лойиҳалари билан иштирок этдилар.Жорий йилда оʻтказилган “Ташаббусли бюджет”нинг 1 мавсумида эса фуқаролар томонидан 35 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилиб, шундан 29 мингтаси ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ танлаб олинди, таклифларга овоз бериш жараёнида 11 миллиондан ортиқ киши қатнашди. Якунда 2 820 та лойиҳа гʻолиб деб топилди.— Фойдаланувчиларга қулайлик келтириш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнини ҳар томонлама такомиллаштириш олдимизда турган энг катта вазифалардан бири ҳисобланади, — дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Хабибулла Ҳамидов. — Бунда, аввало, кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазалари инобатга олинмоқда. Айтайлик, бу йилги “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумида “бир фуқаро – бир овоз” тизими тоʻлиқ ишга туширилди. Бу оʻзига хос “овоз йигʻиш ярмаркалари” оʻтказилиши қоʻшимча сим-карталарни сотиб олиш ҳолатлари кескин камайишига сабаб боʻлди.Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024-йил 29-июлдаги қарорига асосан, мазкур жараён билан богʻлиқ амалдаги тартибга яна бир қатор оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритилди.Улар нималарда акс этди? Аввало, барча маҳаллалар учун гʻолиб боʻлиш имкониятини яратиш мақсадида эндиликда ташаббусли бюджет доирасида соʻнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба гʻолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги иккита мавсум доирасида танаффус эʼлон қилинади (яʼни ушбу маҳаллалар учун лойиҳа киритиш имконияти чекланади). Бу эса, оʻз навбатида, бир неча мавсумдан бери иштирок этиб келаётган лекин, тоʻплаган овоз сони аҳоли сони коʻп маҳаллаларга яхши имконият тақдим этади.Шунингдек, овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларини қайд этиш боʻйича “қайноқ линия” ишга туширилади. Овоз бериш босқичи якунланиб, “Очиқ бюджет” портали томонидан гʻолиб лойиҳалар аниқлангандан соʻнг Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари маҳаллий бюджетнинг қоʻшимча маблагʻлари ҳисобидан кейинги оʻринлардаги – гʻолиб боʻлмаган лойиҳаларни қоʻшимча тарзда гʻолиб деб эʼлон қилиш ваколати берилади.Ҳар бир гʻолиб лойиҳалар ижроси ишчи комиссия томонидан ҳар ой жойига чиққан ҳолда оʻрганиб борилади ҳамда оʻрганиш натижалари юзасидан фотоматериаллар “Очиқ бюджет” порталининг “Сайёр-мониторинг” боʻлимида акс эттириб бориш кабилар назарда тутилган. Бунда лойиҳа боʻйича ишлар тоʻлиқ якунлангандан соʻнг ташаббускор фуқаролар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади.


    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates