«Ташаббусли бюджет» учун овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари учрамоқда

    Молия 28 август 2024 682

    Овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи умумтаълим мактабларидан.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

    Маълум қилинишича, овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар «1282» ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушди.

    Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:

    • Фарғона вилоятида — 7 та;
    • Тошкент шаҳрида — 6 та;
    • Наманган ва Жиззах вилоятларида — 5 тадан.

    Соҳалар кесимида:

    • умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;
    • тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 тани ташкил этган.

    Эслатиб ўтамиз, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates