Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми 6 июлдан бошланади

    Ташаббусли бюджетнинг жорий мавсуми 6 июлдан бошланиб овоз бериш жараёнлари 1 сентябрдан 10 сентябргача давом этади.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Ҳасанов маълум қилди.

    Қайд этилишича, жорий мавсум 6 июлдан 1 сентябрга қадар яъни 57 кун давомида 4 та босқич доирасида ўтказилади ва овоз бериш босқичидан олдин лойиҳаларни тарғибот қилиш учун 7 кун муддат ажратилади.

    Лойиҳа тўртта босқичда амалга оширилади. Жумладан:

    1-босқич: 6-26 июль кунларида 20 кун давомида – лойиҳаларни шакллантириш босқичи ўтказилади. Ушбу босқичда фуқаролар "Очиқ бюджет" портали орқали ўз ташаббусларини илгари сурадилар;

    2-босқич: 26 июлдан-15 августга қадар саралаш босқичи ўтказилади. Ушбу босқичда 20 кун давомида ҳудудий ишчи комиссиялар келиб тушган лойиҳаларни белгиланган мезонлар асосида саралаб оладилар;

    3-босқич: 15 — 22 август кунлари – саралаш босқичи якунларига кўра овоз бериш босқичига ўтказилган лойиҳалар бўйича тарғибот кампаниялари ўтказилади;

    4-босқич: 22 августдан — 1 сентябрга қадар – 10 кун давомида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилади.

    Маълумот учун, жорий мавсум учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

    Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш керакки, бир фуқаро ўз номида бир нечта сим-карта бўлишига қарамай фақат битта рақамдан бир маротаба овоз бериш имкониятига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates