«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

    «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

    Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

    Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3,3 трлн сўм йўналтирилади.

    Маълумот учун, овоз бериш жараёнларида мамлакатимиз бўйлаб 11,7 миллион нафар фуқаро иштирок этди.

    Шу билан бирга, Қизилтепа туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.

    Ғолиб лойиҳалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates