Тасвир ва овозга эга рақамли кутубхона

    Ана шундай платформаларнинг энг оммабопларидан бири YouTube ҳисобланади.

    Ҳозирги кунда нафақат ёшлар балки ёши катта инсонлар ҳам замон билан ҳамнафас яшашга интилмоқда. Турли хил ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб ўзи учун керакли ва қизиққан маълумотларни матн шаклида ўқиб, видео шаклида кўриб, аудио шаклида тинглаб билиб олмоқда. Ана шундай платформаларнинг энг оммабопларидан бири YouTube ҳисобланади.

    Инглизчадан таржима қилганда “ойнаи жаҳон” маъносини англатувчи YouTube платформаси видеохостинг хизмати бўлиб, унда фойдаланувчилар видеоларни юклашлари, кўришлари, баҳолашлари, фикр билдиришлари, севимлиларга қўшишлари ва видеоларни баҳам кўришлари мумкин. Сайтда фильмлар, клиплар, янгиликлар, таълим дастурлари, шунингдек, ҳаваскор видеолар, видео блоглар, кулгили ва бошқа видеолардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    YouTube 2005 йил 14 февралда “Пайпал” коспаниясининг собиқ уч ишчиси — Стеве Чен, Чад Ҳурлей ва Жавед Карим томонидан “Пйтҳон” дастурлаш тили орқали яратилган. 2006 йил ноябрь ойида “Google” томонидан 1,65 миллиард долларга сотиб олинди.

    YouTube янгиланишлари: 2013 йил август ойида саҳифанинг юқори қисмига видео юклаш белгиси ўрнатилди. Бу фойдаланувчиларга керакли видео(лар)ни мобил қурилмаларига юклаш ва исталган вақт кўриш имконини беради. 2015 йил июль ойида YouTube нинг Андроид 10.28 версияси яратилди. Ундаги энг муҳим ўзгариш — вертикал равишда, тўлиқ экран режимида суратга олинган видеоларни автоматик равишда 90 градусга ўгирилиб, бутун экранни эгаллашида эди.

    2020 йил январь ойида YouTube СОППАга риоя қилиш учун "катталар ва болалар учун таркиб" бўйича чекловлар жорий қилди. Янги қоидаларга кўра, муҳим ўзгаришлар болалар аудиторияси учун хизмат қилади.

    Ўзбекистонда ҳам YouTube фойдаланувчилари етарлича. “Youtube”нинг Марказий Осиёдаги расмий ҳамкори Самсон Безмятежнийнинг айтишича, “Ўзбекистонлик фойдаланувчи кунига ўртача бешта видео томоша қилади. YouTube ҳар ой Ўзбекистонда 100 миллиондан ортиқ томоша қилинмоқда.”

    Юртимизда платформанинг асосий аудиторияси эркаклар бўлиб, ўзбеклар асосан сайтга мобил қурилмалари орқали киришади (72%). Ўзбекистонда видео хизматнинг асосини 25-34 ёшдаги одамлар ташкил этиб, улар умумий аудиториянинг 38%ини ташкил қилади.

    YouTubeга биринчи видео — Жавед Каримнинг Сан-Диэго ҳайвонот боғидаги 18 сониялик ҳаваскор кадрлари 2005 йил 23 апрелда маҳаллий вақт билан соат 20:27да жойлаштирилган. 2011 йилнинг 14 декабрь куни Молдйтоастер Медиа никли фойдаланувчи томонидан YouTubeга энг давомий видео (596 соат, 31 дақиқа ва 21 секунд) юкланган. YouTubeдаги энг биринчи фикр эса Собалтгрув никли фойдаланувчи томонидан айнан энг биринчи юкланган видеода қолдирилган. Фикр матни қуйидагича бўлган: “Interesting…” (Қизиқарли...).

    YouTubeнинг барча трафикларининг 15,2 фоизи АҚШга тўғри келади — бу мамлакатлар бўйича энг катта сегмент. АҚШда 15-25 ёшдаги фойдаланувчиларнинг 81 фоизи YouTubeдан фойдаланмоқда. Сайт ёшларга мурожаат қилиш учун жуда мос келади. YouTube турли ёш гуруҳлари орасида машҳурдир.

    YouTube бизга фойда келтирадими, деган саволга қуйидагича жавоб берамиз — “Ҳа, албатта”. Сиз YouTube орқали исталган вақт ва жойда, YouTube дастури мавжуд бўлган исталган қурилмангизда ўзингизни қизиқтирган видеоларни кўришингиз мумкин. Ундан фойдаланиш мутлақо бепул (видео юклаш, ўрнатиш, ўрганиш ва ҳ.к.).

    YouTube — тасвир ва овозга эга катта рақамли кутубхона. Мусиқа, фильм, клип, кулгили видеолар, ўйин-шоулар ва бошқа кўплаб маълумотлар олишимиз мумкин бўлган жой. Бизга керакли бўлган барча турдаги видеоклиплар (бахтсиз ҳодисалар, муносабатлар, алдовлар ва бошқа бизга намуна бўлувчи видеолар) мавжуд.

    YouTubeдаги баъзи видеолар умидсиз бўлганларга умидвор бўлишга ёрдам беради. Таълим жараёнида YouTube дунёнинг бошқа қисмида жойлашган профессор-ўқитувчилардан билим олиш, ўқиш-ўқитиш видеоларини тақдим этишда ёрдам беради ва талабалар исталган вақтда, исталган жойда ҳеч қандай тўловсиз билим олишлари мумкин. Барча аудиторияга, айниқса, университетга кириш имконияти бўлмаганлар учун юқори малакали ўқитувчи билан ўқиш имкониятини беради. Бу орқали эса биз вақтимиз ва бюджетимизни тежашимиз мумкин. Бу ерда ҳар ким ўз маҳорат ва истеъдодини тарғиб қилиб, YouTubeга жойлаштириш орқали машҳур бўлиши мумкин ва шу тарзда машҳур бўлганлар кўп.

    Ҳар бир платформада бўлгани каби YouTubeнинг ҳам ўз қонун-қойдалари бўлиб, унга риоя қилиш талаб этилади. Масалан, YouTube платформасига жойлаш тақиқланган видео юкланса, автоматик равишда YouTube уни ўчириб, фойдаланувчини блоклаб қўяди. YouTubeга жойланган видеони бошқа бир инсон мобил қурилмасига юклаб ўз манфаатлари орқали нопок ишларга қўл уриши ҳам мумкин ва бу бевосита муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.

    Азиза Шарофиддинова тайёрлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates