Тасвирга тушириш жараёни билан боғлиқ можаро қандай ечим топди?

    Хавфсизлик 16 январ 2021 837

    Ижтимоий тармоқларда UZREPORT телеканалидаги «No comment» кўрсатувини тасвирга олиш жараёнида телеканал операторига икки нафар шахс ҳужум қилиб, видеокамерага шикаст етказгани ҳақидаги лавҳа тарқалиб, кўплаб мунозараларга сабаб бўлган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилади:

    2020 йил 13 сентябрда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасини UZREPORT телеканалидаги «No comment» кўрсатуви учун суратга олиш жараёнида икки нафар — 27 ёшли Жаҳонгир ва 22 ёшли Аюбхон исмли шахслар UZREPORT телеканали оператори Бахтиёров Фаёзбекка қўллари билан видеотасвирга олиш жараёнига тўсқинлик қилган. Натижада UZREPORT телеканали операторининг қўлидаги видеокамера шикастланган.

    Мазкур воқеа юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Тошкент шаҳар Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган. Тўпланган ҳужжатларга асосан Жаҳонгир ва Аюбхонга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жарима жазоси тайинланган.

    Лавҳада қайд этилган ҳолат бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари қонунийлигини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказиляпти, якуни бўйича қонуний баҳо берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates