Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қолганлари уйларига жўнатилгани, ҳаммасининг аҳволи яхши экани хабар қилинди.
Кеча, 2 апрель куни учувчисиз ушиш қурилмалари Елабуга ва Нижнекамскдаги корхоналарга ҳужум қилди. Хусусан, “Танеко” нефтни қайта ишлаш заводидаги иккита асосий нефтни қайта ишлаш блокидан бирига ҳужум қилинган. Фавқулодда хизматлар Елабугадаги махсус иқтисодий зонага ҳам учувчисиз учиш қурилмалари ҳужум қилганини маълум қилишди. Очиқ маълумотларга кўра, у ерда дронлар ишлаб чиқарилади, деб хабар беради kommersant.ru.