ТДЮУ битирувчилари Буюк Британиянинг Қиролича Мария университетида имтиёзли равишда таълим олади

    Таълим 14 октябр 2020 1920

    Тошкент давлат юридик университети ва Лондоннинг Қиролича Мария университети ўртасида англашув ва қўшма таълим дастури бўйича келишув меморандумлари имзоланди, дея хабар берди Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

    Шу муносабат билан онлайн тарзда ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саид Рустамов, Қиролича Мария университети Халқаро ишлар бўйича проректори Колин Грант, муассасанинг Халқаро ишлар бўйича декани Иоаннис Кокорис, ТДЮУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

    Тадбирда мазкур англашув ва келишув меморандумларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.

    Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, 4+1 бакалавриат ва 1+1 магистратура қўшма таълим дастурлари жорий қилинади. Келгусида ТДЮУ битирувчилари Қиролича Мария университетида «юриспруденция» соҳасидаги 28 магистратура мутахассисликлари бўйича имтиёзли равишда ўқишни давом эттириши мумкин.

    Меморандумлар икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликда турли лойиҳа ва илмий тадқиқотларни ўтказиш, юридик соҳада мутахассислар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда юридик таълим ва фанни халқаро даражага олиб чиқиш орқали мамлакатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

    Шунингдек, ушбу ҳамкорлик натижасида илмий ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун малака ошириш ва стажировка дастурларида иштирок этиши, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратилади.

    Онлайн учрашувда мавзуга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, Тошкент давлат юридик университетининг халқаро рейтингларга кириши борасида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.

    Маълумот учун, Лондоннинг Қиролича Мария университети 1785 йилда ташкил этилган бўлиб, у Британия Ҳамдўстлик Университетлари ассоциацияси ҳамда “Russell Group” тадқиқот университетлари гуруҳига киради.

    Шунингдек, ушбу таълим муассасаси Лондондаги илмий тадқиқотлар амалга ошириш бўйича энг йирик марказлардан бири бўлиб, бу омил университетга ҳар йили турли грантлар ва молиялаштирувчи маблағларга эга бўлиш имконини беради.

    Айни пайтда Қиролича Мария университети QS World University Rankings рейтингида дунёнинг ТОП-1000 университетлар ичида 126-ўринни ҳамда фанлар бўйича QS WUR By Subject Ranking рейтингида 11-ўринни, талабалар бандлигини таъминлаш бўйича Graduate Employability Rangking рейтингида нуфузли ўринларни эгаллаб турибди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates