“Universitas Indonesia”нинг дунё университетларида Яшил иқтисодиёт билан боғлиқ мавжуд ҳолат ва сиёсат бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини тақдим этувчи рейтингида Тошкент давлат юридик университети 496-ўринни эгаллади.
Рейтингда жаҳоннинг 80 дан ортиқ давлатидан мингга яқин олий таълим муассасаси иштирок этди.
ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижалардан бирини қайд этди.
Маълумот учун: “UI GreenMetric World University Ranking” қуйидаги йўналишлар бўйича ўз рейтингини юритади ва умумий натижаларни эълон қилади:
- Setting & Infrastructure;
- Energy & Climate Change;
- Waste;
- Water;
- Transportation;
- Education & Research.
https://greenmetric.ui.ac.id/rankings/overall-rankings-2021