TEAM Meating платформаси орқали ташкил этилган тадбирда халқаро рейтинг ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбов, ТДЮУ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Сергей Христолюбов QS World University Rankings компанияси томонидан мунтазам чоп этиладиган World University Ranking of Times Higher Education рейтинги, унинг методологияси ва талаблари ҳамда QS-HUB платформасида ишлаш ҳақида маълумот ва кўрсатмалар берди.
Учрашувда университетнинг халқаро рейтингга кириш имкониятлари ва стратегик ривожланиш режалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ТДЮУнинг 2021 йилда QS World University Rankingsнинг минтақавий ҳамда соҳавий рейтингларида иштирок этиши борасида музокаралар олиб борилиб, бу борада ижобий келишувга эришилди.
Маълумот учун: QS World University Rankings халқаро рейтинг ташкилоти олий таълим муассасаларининг глобал, минтақавий ва соҳавий рейтингини олиб боради. Рейтингни аниқлашда олий таълим муассасасидаги таълим сифати, академик нуфуз ва таъсир, халқаро муносабатлар ҳамда илмий тадқиқот ишларнинг тижоратлаштирилиши мезонларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими








