Текстиль маҳсулотларимиз Саудия Арабистонига экспорт қилинади

    Бизнес 21 январ 2022 2871

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистонига экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси асосчиси Бахтиёр Умаров билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг «Ideal» бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига экспортини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Саудия Арабистонида тўқимачилик, хусусан кийим-кечак маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани таъкидланди. Ўз навбатида, Саудия бозорларида «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси маҳсулотларининг сифат ва нарх жиҳатдан рақобатбардошлиги қайд этилди.

    Мулоқот чоғида Саудия Арабистони бозорига кийим-кечак ва пойафзал маҳсулотларини етказиб бериш, Ар-Риёд, Жидда ва Мадина шаҳарларида махсус савдо нуқталарини, шунингдек, мавжуд «online» тизимлари орқали «Ideal» бренди маҳсулотлари савдосини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси вакилларининг Саудия Арабистонига амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates