Темир йўл чипталарига чегирмалар тақдим этилади

    Нафақахўрлар, ногиронлар, уруш қатнашчиларига чиптанинг тариф қисмидан – 50%;, талабалар, ўқувчилар, олавий чиқганлар ва бошқаларга....

    Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022-йил 1– 4 сентабрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

    - Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

    - Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

    - Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

    - Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

    - "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.

    Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.


    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates