Термизда фуқаро боғидан олтин динор топилди

    Олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган.

    Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилди. Музей ва вилоят маданий мерос бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойга бориб, қазилма майдонида дастлабки иш жараёни олиб борди. Кулолчилик буюмлари парчалари қорахонийлар ва салжуқийлар даврига оид бўлган.

    Улкан Эралиев қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширди, шундан сўнг унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.

    Музей директори бошчилигидаги музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.

    “Олтин динорнинг олд томонида музей нумизмати докторанти Мансур Нормўминов “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзларини, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлди. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга — олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган. Маълумки, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталар эди, – дейди Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев.

    Маълумот учун, бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади. 20 йил давомида бу музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates