Ҳозирда мажмуанинг бир қисми очилган бўлса, 2023 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Савдо марказидан келадиган йиллик даромад 500 миллион долларни, ундаги хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил этиши маълум қилинган.
Мажмуада ҳаммаси бўлиб 1800 та савдо шохобчаси, шунингдек 300 ўринли меҳмонхона мавжуд бўлади. Чет эл фуқаролари ва юридик шахслар бу ердаги савдо ўринларини сотиб олишлари ёки ундан ижара асосда фойдаланишлари мумкин.
Афғонистон фуқаролари бизнес мақсадлари учун мажмуада 10 кунгача визасиз бўлишлари мумкин. Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1,2 миллиард долларгача ошириш имконини беради.