Тез орада янги турдаги плацкарт тоифадаги вагонлар йўлга чиқади

    Транспорт 17 октябр 2022 2362

    Марказий Осиёда ягона бўлган «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти биринчи плацкарт тоифали вагоннинг янги кўриниши ишлаб чиқилди.

    Мазкур вагонни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов кўздан кечириб, йўловчилар учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдирди, плацкарта вагоннинг ички жиҳатларининг муҳим томонларини ҳамда яна нималарга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.

    Янги кўринишдаги плацкарт вагоннинг ўзига хос жиҳатларига келсак, унинг аввалги шу турдаги авлодларидан сезиларли фарқ қилишини таъкидлаш мумкин. Бу ердаги ҳар бир ўриндиқ махсус парда билан жиҳозланган бўлиб, уни ёпишингиз ва токчангизни бошқа йўловчилардан гўё ёпиқ капсулага айлантиришингиз мумкин. Вагоннинг ҳар бир бўлинмасида, 220 V ва USB -портлари учун мўлжалланган розеткалар мавжуд. Пастки жавонларда йўловчилар қулайлиги учун юмшоқ суянчиқлар пайдо бўлди. Юқори жавонларга кўтарилиш учун мўлжалланган зина модернизация қилинди. Энди вагонда ўтган-кетганларга йўлакка чиқиб халақит бермайди. У, юқори қаватдаги жавонга устун вазифасини ўтувчи металл рамкага жойлашган. Ўриндиқлар сони ўзгаришсиз қолди – 54тани ташкил этади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates