Тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

    ССВ Матбуот хизмати таълим соҳасига оид муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида вазирликнинг фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Аъзамжон МАҲМУДОВга мурожаат қилди:

    — Мамлакатимиздаги бир олий таълим муассасасида ўқиётган талабанинг ўқишини бошқасига кўчириш ва қайта тиклаш бўйича мурожаатга қандай ҳолларда рад жавоби берилади?

    — Бу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомда батафсил маълумот берилган.

    Унга кўра:

    хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

    республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;

    олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

    биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);

    олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши мутахассислиги ёки таълим шакли мавжуд бўлмаганда;

    намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда ўқишни кўчириш ва қайта тиклашга рухсат этилмайди.

    Бундан ташқари:

    тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга ошира олмаса;

    талабанинг шахсий йиғма жилди белгиланган муддатларда тақдим этилмаса;

    олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

    олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда ҳам бу амалиёт мумкин эмас.

    Шу билан бирга:

    мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;

    кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга, кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

    сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга;

    сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

    бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига;

    махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

    талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам бунга рухсат берилмайди.

    — Шу йил вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

    — 2021 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг transfer.edu.uz электрон тизими орқали вазирлик тизимидаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича 2 968 та ариза келиб тушди.

    Жумладан, 2 952 та ариза бакалавриат таълим йўналишлари ва 14 та ариза магистратура мутахассисликлари бўйича, шунингдек, мос ва турдош йўналишлар бўйича 1 442 та, нотурдош йўналишлар бўйича 382 та ва бошқа олий таълим муассасаларидан 1 048 та ариза келиб тушган.

    Таъкидлаш лозимки, жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаат келиб тушган. Шу боис мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни бироз вақт талаб қилмоқда. Ушбу амалиёт натижалари яқин кунларда эълон қилинади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates