Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига директор тайинланди

    Мамлакатимизда 17 январ 2025 1227

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Асамутдинов Жалолиддин Шарафутдинович Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори этиб тайинланди.

    Ж. Асамутдинов 2005 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг бакалавриат, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

    Турли йилларда “Ташкент Ҳеалтҳcаре“ МЧЖ раҳбари, “Аск Доcтор“ МЧЖ директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.