TikTok 363 миллион доллар жарима тўлашдан бош тортмоқда

    Хитойнинг TikTok компанияси Европа давлатларида шахсий маълумотларга ғамхўрлик қилмагани учун 363 миллион доллар жаримага тортилгани юзасидан судга қарши курашмоқда.

    Ушбу жарима минтақада болаларни ҳимоя қилиш амалиётлари жиддий текширувдан ўтказилгандан кейин амалга оширилган эди.

    TikTok ўтган ҳафтада Meta ва X платформалари билан бир қаторда ижтимоий медиа ўйинчилари қаторига қўшилди ҳамда Европа Иттифоқи томонидан дезинформация тарқалишини тўхтатиш бўйича тезкор чоралар кўриш учун огоҳлантириш хатларини олди.

    Ирландия маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси сентябр ойида TikTok шаффоф тарзда ишламаган ҳамда вояга етмаганларни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қила олмаган, деган хулосага келган ҳамда компанияни жаримага тортган эди.

    Текширув 2020 йилнинг июлидан 2020 йил охиригача бўлган даврга таалуқли бўлиб, ушбу муддатда TikTok 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга нисбатан маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.

    TikTok мазкур мурожаатларни тасдиқлади ҳамда бошқа изоҳ беришдан бош тортди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates