баннер
23 апр 2025
05:04

    ТИВ раҳбари АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтз билан мулоқот ўтказди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

    “Кун тартибимиз хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиёт, минтақавий боғлиқлик ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни рағбатлантириш масалаларига қаратилди. АҚШ Президенти томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури ва минтақада тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг доимий қўллаб-қувватланишини юксак қадрлаймиз“, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech