Тоғ эчкисини овлаганга шахслар қонун олдида жавоб берадиган бўлди

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Бўстонлиқ тумани Бурчмулла давлат Ўрмон хўжалиги Писком бўлими Қоронғи Тўқай ҳудудида рейд тадбири ўтказилди.

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Тадбирларда 1989 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган фуқаро Т.Б.томонидан ҳеч қандай рухсатномаларсиз ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида 1 бош тоғ эчкисини овлаганлиги аниқланди.

    Ҳуқуқбузар бу қилган хатти-ҳаракати билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузди ва 16.млн 875минг сўм миқдорида зарар етказди.

    Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига юборилмоқда ва ов қуроли Бўстонлиқ тумани Ички Ишлар бўлимига сақлаш учун топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates