Тожикистон ва Қирғизистон баҳсли чегара бўйича келишувга эришди

    8 октябр куни Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари 43,32 километр бўйича ўзаро келишувга эришди.

    Икки республика ўртасидаги чегара узунлиги тахминан 972 км. Ҳозирги вақтда чегара чизиғининг учдан икки қисмидан кўпроғи давлатлар томонидан ўзаро тан олинган, қолган 400 км. дан ортиқ чегара ҳудуди баҳсли ҳисобланади. Делимитация бўйича музокаралар 2002 йилнинг декабридан бери давом этмоқда, лекин 2023 йилга келибгина ижобий ўзгаришларга эришилди. Баҳсли чегаралар йиллар давомида икки давлат ўртасида кескинлик манбаи бўлиб келган ва баъзан қонли тўқнашувларга сабаб бўлган.

    Бу келишув икки қўшни давлат ўртасида ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаб, чегара яқинида яшовчи аҳоли, айниқса анклавлар ва этник озчиликлар учун яшаш шароити ва иқтисодий имкониятларини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, келишув минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини яхшилаши ҳамда минтақада интеграция жараёни тезлаштириши мумкин.

    «Қўшнинг тинч, сен тинч», деган гап бор халқимизда. Ўзбекистон ҳар иккала давлат билан ўзаро чегара эга. Бу қўшни давлатлардаги сиёсий вазият Ўзбекистон хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигига бевосита таъсир қилади. Шу боис Ўзбекистон ҳам қўшнилари билан дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришдан, минтақа тинчлиги ва тараққиётидан манфаатдор.

    Умуман олганда, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масаласи бўйича келишув Марказий Осиё минтақаси учун муҳим воқеадир. Тўғри, ҳали қилинмаган баҳсли ҳудудлар бор, лекин бу келишув келажакдаги ҳамкорлик учун асос яратади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates