Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

    Бугун, 2025 йил 5 ноябрь куни соат 10:58:23 да Тожикистон ҳудудида зилзила содир бўлди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, ер қимирлаши эпицентри Тожикистоннинг Сўғд вилоятида, Тошкентдан 133 километр жанубий-ғарбида жойлашган.

    Зилзиланинг магнитудаси 4,3, чуқурлиги эса 12 километрни ташкил этди.

    Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши Сирдарё вилоятида 2–3 балл атрофида сезилди.