Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 150 киши жароҳат олган.
Аввалроқ Балх вилояти губернаторининг вакили Ҳожи Зайд тўрт киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
АҚШ Геологик хизмати Афғонистоннинг Ҳиндукуш тоғларида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлганини хабар қилди. Тадқиқотга кўра, эпимарказ тахминан 523 000 киши истиқомат қиладиган Мозори-Шариф шаҳридан 37 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар берди tass.ru.








